Россия осмони узра астероид кузатилди
3 декабрь куни Москва вақти билан соат 19:14 да Якутияга диаметри 1 метр бўлган астероид қулади, дея хабар беради Урал федерал университети. Қулаш Олекминский қўрғони ва Ленск шаҳри ўртасида юз берди, дейди университет профессори Виктор Гроховский.
Астероидни атмосферага кирган жойидан 500 км радиусда кузатиш мумкин бўлади. Оловнинг ёрқинлиги бир неча тўлин ойнинг ёрқинлиги билан қиёсланади, дейди “Ка-Дар” обсерваторияси ва “Астроверты” астроеармасининг илмий раҳбари Стас Короткий, “РИА Новости” агентлигига. Бундай ҳолда, космик жисмнинг катта қисми атмосферада ёниб кетади ва фақат кичик бўлаклар Ер юзасига етиб бориши мумкин.
Астероид бугун эрталаб АҚШнинг Аризона штатидаги Китт Пик обсерваториясида кашф этилган эди. Олимлар сўнгги 16 йил ичида 11 марта астероид зарбасини олдиндан башорат қила олишди. Энди Ерга яқинлашаётган космик жисм “C0WEPC5” деб номланади.
Шарҳлар