Россия Польша ҳаво ҳудудига учган ракета ҳақида тушунтириш беришдан бош тортди
Россия “аниқ далиллар келтирилмагунча” Польша ҳаво ҳудудига учган ракета бўйича тушунтириш беришдан бош тортди, деб ёзади Медуза.
Бу ҳақда Россиянинг Польшадаги муваққат ишлар вакили Андрей Ордаш “РИА Новости”га маълум қилди. У Польшанинг айбловларини “асоссиз” деб атади.
“Аниқ далиллар келтирилмагунча, биз ҳеч қандай изоҳ бермаймиз, чунки бу айбловлар асоссиз. Бу ҳолат ўтган йилнинг ноябрь ойида Польша ҳудудига ракета тушиб, икки киши ҳалок бўлган воқеани жуда эслатади. Кейин бу воқеада Россия томонини ҳам айблашга уриндилар. Кейинроқ ракета украиналик ҳарбийлар томонидан учирилгани маълум бўлди”, — деган Ордаша.
Улашиш:
Шарҳлар