Россия Қрим кўпригини баржалар билан ҳимоя қилишга уринмоқда – Британия разведкаси
Британия разведкаси Қрим кўпригининг сунъий йўлдош тасвирларини таҳлил қилиб, кўприкнинг жанубий томонидаги сувда саккизта баржани аниқлади. Уларни май ойининг ўрталарида ўрнатишни бошлашган.
Бу баржалар Россия кучлари томонидан кўприк ва навигация каналини ҳимоя қилиш ҳамда Украина дронларининг яқинлашиш бурчагини камайтириш учун жойлаштирилган, дейилади хабарда.
Аввалги қурилмалар довуллар пайтида шикастланган. Кўприк Россия қўшинлари учун муҳим таъминот йўли ҳисобланади.
Улашиш:
Шарҳлар