Россия қўшинлари Красногоровка шаҳрига кирди – BILD
Россия қўшинлари Донецк областининг Красногоровка шаҳрига кирди. Бу ҳақда Германиянинг BILD нашри таҳлилчиси Юлиан Рёпке очиқ маълумотлар, хусусан, видеоёзувлар таҳлилига таяниб хабар беради.
Красногоровка Донецкдан 20 км ғарбда Старомихайловка қишлоғи яқинида жойлашган. Урушдан олдин шаҳарда 15 мингга яқин аҳоли истиқомат қилган.
Воқеа жойидан олинган кадрларга кўра, рус қўшинлари темир йўл линиясини кесиб ўтиб, жануби-шарқдан Маринка яқинидан зирҳли машиналарда кириб келган.
«Бунинг аксини тасдиқловчи далиллар пайдо бўлмагунича, биз Россия ўнлаб қўшинларини Красногоровка жанубига муваффақиятли туширган ва ҳозирда темир йўлларнинг жануби ва шимолидаги бир нечта тураржойларни эгаллаб олган деб тахмин қилишимиз керак», – деб ёзади Рёпке.
Шарҳлар