Россия қўшинлари Кривой Рогга ракета зарбасини берди
12 июнь, чоршанба куни тушдан кейин Россия қўшинлари Днепропетровск областининг Кривой Рог шаҳридаги тураржой биносига ракета ҳужумини уюштирди, натижада саккиз киши ҳалок бўлди, 21 киши, жумладан, икки бола яраланди. Бу ҳақда Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбари Игорь Клименко маълум қилади.
Клименконинг сўзларига кўра, яна тўрт киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Шаҳарга Киев вақти билан соат 16:19 да зарба берилган. Кривой Рог мудофаа кенгаши раҳбари Александр Вилкулнинг айтишича, ҳужум жойида барча хизматлар ишламоқда, қутқарувчилар қулаган бино вайроналарини тозалашмоқда.
Украина президенти Владимир Зеленский ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ва Украина ракета ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига “ўта муҳтожлигини” айтди.
Шарҳлар