Россия суюлтирилган газини ким сотиб олмоқда
2023 йил охирида Россия Европага етказиб берган суюлтирилган газининг (СПГ) 70 фоизини Испания ва Белгия сотиб олди, деб ёзмоқда “Ведомости”.
Унга кўра, Испания 5,24 миллиард куб метр, Белгия 3,82 миллиард куб метр СПГ сотиб олган. Ҳар икки давлат 2022 йилга нисбатан импорт ҳажмини оширган.
Учинчи ўринни Нидерландия (2,1 миллиард куб метр), тўртинчи ўринни Греция (750 миллион куб метр) эгаллаган. Умуман олганда, Россия Европа мамлакатларига 12,7 миллиард куб метр СПГ етказиб берган.
2022 йилда Европа мамлакатлари орасида Россия СПГнинг энг йирик импортчилари Франция, Белгия, Испания ва Нидерландия бўлган.
Улашиш:
Шарҳлар