Россия телеканаллари Google’дан икки миллион рубл талаб қилишди
Россиянинг 17 телеканали YouTube видеохостингидаги аккаунтлар блоклангани сабабли Google’дан 2 ундеcилллион рубл талаб қилди. Бу ҳақда РБC манбасига таяниб хабар бермоқда .
Жарима Google компаниясининг YouTube платформасидаги Россия телеканалларининг аккаунтларини тиклаш талабига риоя қилмагани учун қўлланилган. Уларнинг рўйхатига «Звезда», «Биринчи канал», ВГТРК, «НТВ», «Парламент телевиденияси» каби телеканаллар, телебошловчи Маргарита Симоняннинг YouTube канали ва бошқа каналлар киради.
28-октабр куни бўлиб ўтган суд мажлисида судя “кўп, кўп нол бўлган ишни” кўриб чиқаётганини айтди.
Аввалроқ суд Google’га Россия ОАВларининг YouTube’даги аккаунтларини тиклашни, талаблар бажарилмаган тақдирда эса жарима ундиришни буюрган эди. Агар суд қарори кучга кирган кундан бошлаб тўққиз ой ичида бажарилмаса, ҳар бир бажарилмаган кун учун 100 минг рубл миқдорида жарима солинади. Жариманинг умумий миқдори чекланмаган ҳолда ҳар ҳафта миқдори икки баравар кўпаяди.
Ундеcиллион – бу биттадан кейин 36 та нол.
Шарҳлар