Россия Украина ғарбидаги Бурштин иссиқлик электр станциясини бутунлай вайрон қилди
Ивано-Франкивск вилоятида Россия армияси томонидан ўққа тутилиши натижасида Украина ғарбидаги энг йирик ва мамлакатдаги энг кучлилардан бири бўлган Бурштин иссиқлик электр станцияси бутунлай вайрон бўлди.
Ивано-Франкивск вилояти маъмурияти раҳбари Светлана Онисчук: “Иссиқлик электр станциясини қайта тиклаш мумкин эмас, у жуда шикастланган”, – деди.
Унинг сўзларига кўра, рус кучлари Бурштин иссиқлик электр станциясига 12 мартадан ортиқ ҳужум қилган. Вайронагарчилик туфайли Бурштин шаҳри келгуси қишда иссиқлик ва иссиқ сувсиз қолиши мумкин, деди Онисчук. Ижтимоий объектлар ва аҳолини таъминлаш учун шаҳарга олтита қозонхона ажратилади, деди у.
2022 йил феврал ойидан бери Россия мунтазам равишда Украина энергетика объектларига ракеталар ва учувчисиз самолётлар билан мақсадли ҳужумлар уюштирмоқда. Бу электр таъминотидаги узилишлар ва танқисликка олиб келади. Натижада, Украина бошқа Европа давлатларидан электр энергияси импортини сезиларли даражада оширди.
Шарҳлар