Россия Украина яқинидаги ҳудудга 7000 дан ортиқ Шимолий Корея аскарларини ташлади – Украина Бош разведка бошқармаси

Фото: KCNA

Октябрь ойининг сўнгги ҳафтасида Россия Приморск ўлкасидан Украина яқинидаги ҳудудларга 7 мингдан ортиқ Шимолий Корея аскарларини ташлади, улар «пиёдалар каби» қуролланган, дея хабар беради Украина Бош разведка бошқармаси (БРБ).

Ушбу аскарлар Россия Аэрокосмик кучларининг камида 28 та ҳарбий-транспорт самолёти ёрдамида ташланган, дейилади разведка маълумотларида.

БРБ маълумотларига кўра, Россия Федерацияси қўшинлари КХДРдан 60 миллиметрли миномётлар, АК-12 автоматлари, РПК/ПКМ пулемётлари, СВД/СВЧ снайпер милтиқлари, “Феникс” ва РПГ-7 танкка қарши ракета тизимлари билан қуролланган.

“Шунингдек, шимолий кореяликларга ёки Россия оккупацион армиясидаги “махсус бурятларга”  (уларни шундай деб ҳам аташади) бир нечта тунги кўриш мосламалари, тепловизорлар, коллиматорли нишонлар ва дурбинлар берилган”, — дея қўшимча қилади департамент.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.