Россия украиналик болаларга УҚК машиналарини ёқиб юборишлари учун минг доллардан таклиф қилмоқда
Россия Украина қуролли кучлари (УҚК) ҳарбий хизматчиларининг транспортига ўт қўйиш учун украиналик болаларни ёлламоқда – бунинг учун улар бир неча минг доллар таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Украина Омбудсмани Дмитрий Лубинец маълум қилди.
Унга кўра, мамлакат ижтимоий тармоқлар орқали “пул ишлаб олишни” таклиф қиляпти. Ҳозирда Киев, Одесса ва Днепрда ҳарбий машиналарга ўт қўйиш ҳолатлари қайд этилган.
«Бу ҳолат ва Россия Федерацияси томонидан болаларни ёллаш Россия Федерацияси учун Украинадаги вазиятни беқарорлаштиришнинг яна бир усулидир», – деб ёзади Лубинец.
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил мулкка ўт қўйганлик учун жиноий жавобгарлик борлигини эслатиб, ота-оналарни бу ҳақда фарзандларини огоҳлантиришга чақирди.
Шарҳлар