Россия ҳукумати туғилиш даражасини оширишга ҳаракат қиллмоқда

Фото: ведомости

Россия ҳукумати 2036 йилгача оилалар ва демографияни қўллаб-қувватлаш бўйича Стратегия лойиҳасини ишлаб чиқди, деб хабар беради “РБК”.

Ҳужжатда оналик капиталини яхшилаш, алимент тўлаш самарадорлигини ошириш, шунингдек, кўплаб набиралари бўлган бобо ва бувилар учун янги мукофотларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилган.

Стратегиянинг асосий мақсадлари:

  • аҳоли сонини сақлаб қолиш учун туғилиш даражасини ошириш;
  • жамиятнинг асоси сифатида оилани қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш;
  • анъанавий қадриятларга асосланган оила ва никоҳ институтини мустаҳкамлаш.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.