Россия қуролли кучларининг зирҳли техникаси Курск областининг мудофаа истеҳкомларида тўхтаб қолди
Россия ҳарбийлари – афтидан Россия Мудофаа вазирлигининг “Пятнашка” кўнгиллилар корпуси 15-бригадасининг аскарлари – Курск областидаги Суджа шаҳридан 10 км жануби-шарқда жойлашган Украина назорати остидаги Плехово қишлоғига ҳужум бошлади. Бу ҳақда Forbes хабар беради.
OSINT таҳлилчилари ва украиналик журналистларга кўра, Россия қуролли кучлари колоннаси танкглара қарши тузоққа – Украина қуролли кучларининг Курскка ҳужуми бошланишидан олдин қурилган хандақ ва бетон тўсиқлар қаторига тиқилиб қолган.
Асосий муаммо шундаки, [Россиянинг] ўзининг ҳудуди жуда яхши мустаҳкамланган, 360 даража ҳимоя қилиш қобилиятига эга. Афтидан, улар танк ҳандақларида тиқилиб қолганга ўхшайди”, — дейди Moklasen тадқиқотчиси.
Украиналик журналист Юрий Бутусовнинг айтишича, Украина ҚК “ўнлаб зирҳли техникани ёқиб юборган ва душманнинг шахсий таркибини йўқ қилган”. У Украина Қуролли кучларининг 129-ҳудудий мудофаа бригадасининг зирҳли техникалари колоннасига дронлар билан ҳужум қилгани акс этган видеони чоп этди. Россия манбалари қурбонлар йўқлигини маълум қилади.
“Ҳарбий мубир” ва Курск области губернаторининг маслаҳатчиси Роман Алёхин Z-блогер Юрий Подолякнинг якшанба куни “Плеховони озод қилиш операцияси бошлангани” ҳақидаги пости билан бўлишди. Z -“ҳарбий мухбир” Борис Рожиннинг сўзларига кўра, Россия ҚК Борки ҳудудида фаолликни қайта тиклаган ва Плеховодан 5 км жанубгача илгарилаган. Украинанинг DeepState OSINT-лойиҳасининг харитасида Курск областида ҳеч қандай ўзгаришлар қайд этилмаган.
Курск областида мудофаа иншоотлари рекорд вақт ичида – 18 кун ичида қурилди. Қурилиш учун масъул бўлган генераллар «далаларда ҳаммасини шахсан текширди», – деб ёзган эди «Московский комсомолец».
Шарҳлар