Россия ва АҚШ фуқароси бўлган аёл Украина хайрия фондига қилган эҳсони учун 12 йилга ҳукм қилинди

Фото: DW

Свердловск области суди Россия ва АҚШ фуқароси ҳисобланган Ксения Хаванани (Карелина) Razom for Ukraine хайрия жамғармасига 51,8 доллар ўтказгани учун давлатга хиёнат қилишда айбдор деб топди, дея хабар беради DW.

Хавана бу суммани 2022 йил 24 февралда АҚШдаги банк ҳисобварағидан ўтказган.

Иш ёпиқ эшиклар ортида кўриб чиқилди ва суд Хаванани 12 йилга умумий режимдаги колонияга ҳукм қилди, кейин 1 йил 6 ойга озодликни чеклаш, шунингдек, 300 минг рубль миқдорида жаримага тортди.

Razom for Ukraine жамғармаси 2014 йилдан буён Украинада турли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаб келади, жумладан, оилаларга гуманитар ёрдам кўрсатиш ва ҳарбийларга биринчи ёрдам тўпламлари етказиб бериш билан шуғулланади.

2015 йилдан бери АҚШда яшаб, 2021 йилда Америка фуқаролигини олган Хавана жорий йилнинг февраль ойида Россияга қариндошлари билан учрашиш учун келганида ФХХ томонидан қўлга олинган эди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.