Россия ва Беларусь журналистлари ва фаолларини Pegasus орқали кузатиш ҳолатлари урушдан олдин бошланган

Фото: pexels.com

Pegasus жосуслик дастури камида 2020 йилдан бери россиялик ва беларуслик журналистлар ва фаолларни кузатиш учун фойдаланилган. Бу ҳақда “Дождь” ихтиёрида бўлган Citizen Lab лабораториясининг тадқиқотида сўз боради.

Текширув шуни кўрсатдики, камида етти нафар россиялик, беларуслик, латвиялик ва исроиллик журналист ва фаол Европа Иттифоқида Pegasus ёрдамида кузатув остида бўлган. Pegasus тизимидан илк бор 2020 йил август ойида, “Новая газета Европа” бош директори Мария Епифанованинг iPhone қурилмаси у билан зарарланган пайтда қўлланган.

Епифанованинг смартфони зарарлангани ҳақида 2023 йилда маълум бўлди, бир вақтнинг ўзида «Новая Газета Балтия» мухбири Евгений Павлов ва “Настоящее время” телеканилининг “Балтия. Неделя” дастурининг собиқ бош муҳаррири Евгений Эрлих киберҳужум ҳақида хабар берган. Ўша йили Pegasus “Медуза” ношири Галина Тимченконинг смартфонида ҳам топилган.

Қурбонлардан яна бири – Вильнюсда яшовчи Беларусь фуқаролик жамиятининг вакили. Citizen Lab лабораториясининг хабар беришича, унинг смартфони 2021 йилнинг 25 мартида, Беларусь Халқ Республикаси мустақиллиги – Озодлик кунида зарарланган.

2023 йил июнь ойида Вильнюсда яшовчи россиялик журналистнинг телефонини ҳам зарарлантиришга уриниш қайд этилган. Ҳужумнинг эртасига у Ригада россиялик журналистлар учун ташкил этилган тадбирда иштирок этган.

Citizen Lab лабораториясида Pegasus тизимининг Россия, Беларусь ёки Литва томонидан қўлланиши ҳақида ҳеч қандай далил йўқ. Текширув шуни кўрсатадики, Латвияда дастур мавжуд, аммо мамлакат Pegasus тизимидан ўз чегараларидан ташқарида фойдаланмайди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.