Россия ва Хитой ўртасида газ нархлари бўйича келишмовчилик юзага келди – FT

Газовые трубы
Фото: https://www.freepik.com/

Россиянинг Хитой билан “Сила Сибири – 2” газ қувурини қуриш бўйича келишув тузишга уринишлари нарх сиёсати ва Пекин Москвадан сотиб олмоқчи бўлган газ ҳажми бўйича келишмовчиликлар туфайли боши берк кўчага кириб қолди, деб ёзади Financial Times газетаси ўз манбаларига таяниб.

Хитой Россия гази учун Россия Федерациясидаги ички ёқилғи нархига яқин нархни тўламоқчи ва газ қувури қувватидан ёқилғининг озгина қисмини сотиб олмоқчи, дейди нашр суҳбатдошлари.

Ушбу келишмовчиликлар “Газпром” раҳбари Алексей Миллер 2024 йилнинг май ойида Россия президенти Владимир Путиннинг Хитойга сафари чоғида унга ҳамроҳлик қилмаганига сабабчи бўлган, ҳолбуки ушбу келишув ташрифнинг асосий мавзуларидан бири бўлган эди, дейилади материалда. “Миллернинг йўқлиги «жуда рамзий» эди”, – дейди Колумбия университетининг Глобал энергия сиёсати маркази тадқиқотчиси Татьяна Митрова FT билан суҳбатда.

Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши Путинни иқтисодий жиҳатдан Хитойга тобора қарам қилиб қўйди ва Пекиннинг “Сила Сибири – 2” лойиҳасига нисбатан қатъий позицияси ҳам бунга урғу беради, деб ёзади газета.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.