Россия ва Украина ўзаро ҳарбий асирлар билан алмашди
Россия ва Украина Бирлашган Араб Арамирликлари воситачилигида ўзаро ҳарбий асирлар билан алмашди, дея хабар беради Россия Мудофаа вазирлиги.
“Курск областида асирга олинган 103 нафар россиялик ҳарбий хизматчи қайтарилди. Бунинг эвазига 103 нафар украиналик ҳарбий асир Украина Қуролли кучларига топширилди”, — дейилади хабарда.
Барча россиялик ҳарбий хизматчилар Беларусда бўлиб, уларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилган ва уларга қариндошлари билан боғланиш имконияти берилган.
Аввалроқ, Украина президенти Владимир Зеленский яна бир алмашинув ҳақида маълум қилганди, унга кўра, 49 киши Киевга берилган. Уларнинг орасида 2022 йил баҳорида Мариуполдаги “Азовсталь” заводи учун жанглар қатнашчилари ва ҳарбий шифокор Виктор Ивчук ҳам бор.
Шарҳлар