Россия ўзининг ядровий доктринасини ўзгартириши мумкин

Фото: РБК

Давлат Думасининг Мудофаа бўйича қўмитаси раҳбари Андрей Картаполовнинг айтишича, агар таҳдидлар кучайса, Россия ўзининг ядровий доктринасини ўзгартириши мумкин. Бу, ўз навбатида, ядро қуролидан фойдаланиш шартларини ўзгартиришга олиб келади, дея тахмин қилади Картаполов.

“Доктрина мамлакатимиз атрофида содир бўлаётган воқеаларга муносабатимизни акс эттиради. Агар биз таҳдидлар кучайиб бораётганини кўрсак, бу ядро қуролини қўллаш вақти ва ундан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилиш бўйича унда бирор нарсани тузатишимиз мумкинлигини англатади. Лекин, албатта, бу ҳақда гапиришга ҳали эрта”, – дейди Картаполов “РИА Новости”га.

20 июнь куни президент Владимир Путин расмийлар ядровий доктринадаги эҳтимолий ўзгаришларни муҳокама қилаётганини билдирганди, чунки “потенциал рақиб бу борада ядро қуролидан фойдаланиш чегарасини пасайтириш билан боғлиқ янги элементлар устида ишламоқда” деди. Президентнинг сўзларига кўра, Ғарб давлатлари ҳозирда “ўта кам қувватли портловчи ядровий қурилмалар”ни ишлаб чиқмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.