Россияда хорижий фуқароларни улар фақат биометрик маълумотларни тақдим этганидан кейин мамлакатга киритиш таклиф қилинди

Фото: РБК

Тажрибани 2024 йил 1 декабрдан 2026 йил 30 июнгача ўтказиш таклиф қилинмоқда.

Биринчи босқичда биометрик маълумотлар Москва аэропортларида, шунингдек, Қозоғистон билан чегарадош Оренбург областидаги “Маштаково” автомобиль назорат-ўтказиш пунктида йиғилади.

2025 йил 30 июндан бошлаб бир йил давом этадиган иккинчи босқичда хорижликларга биометрик маълумотларни махсус ариза орқали олиш таклиф этилади.

Беларусь фуқаролари, олти ёшгача бўлган болалар, дипломатлар, Россия Федерациясида аккредитациядан ўтган халқаро ташкилотларнинг ходимлари ва уларнинг оила аъзолари бундан мустасно бўлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.