Россияда ИИВ офисини портлатиш билан таҳдид қилган ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди
Санкт-Петербургда Ички ишлар вазирлигининг патент бериш идорасини портлатиб юбориш билан таҳдид қилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда “Комсомольская правда” хабар беради.
Воқеа 3 июнь куни содир бўлган. Полицияга номаълум шахс Моисеенко кўчасидаги бинони портлатиб юбормоқчи экани ҳақида хабар келиб тушган.
Маълум қилинишича, ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари бино ва унинг атрофини кўздан кечириб, хавфли ҳеч нима топмаган. Ҳеч қандай эвакуация амалга оширилмаган.
Кейинчалик ёлғон таҳдид 2 май куни Россияга ишлаш мақсадида келган 35 ёшли ишсиз ўзбекистонлик томонидан юборилгани маълум бўлган.
Эркак қўлга олиниб, унга нисбатан террорчилик ҳаракати ҳақида ёлғон хабар бериш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Шарҳлар