Россияда қирғизистонлик меҳнат муҳожири қийноқлар остида террорчиликка шериклик ва уни оқлаганликни тан олишга мажбур қилинди

В России мигранта из Кыргызстана под пытками заставили признаться в пособничестве и оправдании терроризма
Источник: rtek24.ru

Россияда қирғизистонлик Илҳом Мирзамахмудовни айбига иқрор қилдириш учун қийноққа солинган. У бир йилдан бери тергов изоляторида сақланмоқда, дея хабар беради “Настоящее время. Азия”.

Илҳомнинг таъкидлашича, ҳибсга олинганидан сўнг терговчилар унинг телефонини тортиб олиб, пулларини мобил банкинг орқали номаълум ҳисоб рақамига ўтказиб юборишган. Унинг сўзларига кўра, бу уни терроризмни молиялаштиришда айблаш учун амалга оширилган.

“Соат 7:15 да мени ҳибсга олишганида, телефонимни олиб қўйишди. 7:28 да пул [номаълум ҳисоб рақамига] ўтказилди – 255 рубль. Мен буни қилмаганман, – дейди Илҳом.

Далил сифатида терговчилар Мирзамахмудовнинг у билан бирга ишлаган юртдошларининг кўрсатмаларидан ҳам фойдаланмоқда. Айтилишича, улар Илҳом террорчиларнинг веб-саҳифаларига тез-тез кириб, террорчиларнинг ҳаракатларини оқлаганини тан олишган. Бироқ журналистлар билан боғланган ушбу гувоҳлардан бири улар Мирзамахмудовга қарши кўрсатма бераётганликларини билмаганликларини айтади. Унга кўра, ФХХ ходимлари таҳдид ва босим остида уларни бўш варақларга имзо чекишга мажбурлаган.

“ФХХ ходимлари у ерга келиб, мени олиб кетишди. Улар: “Имзола, биз сени қўйиб юборамиз”, дейишди. Мен рад этдим, лекин улар менга «ширин ҳаёт» билан таҳдид қилишди. Мени уч соат қийнаб, бўш қоғозга имзо қўйишга мажбур қилишди”, – дейди Илҳом Абдураҳмонов.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.