Россияда янги сафарбарлик 2024 йил охирида эълон қилиниши мумкин – Bloomberg

Фото: RTVI

Россия армиясида Украинадаги кенг кўламли уруш бошланганидан бери энг юқори даражага етган фронтдаги йўқотишларни қоплаш учун етарли янги аскар йўқ. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Кремль ва Россия Мудофаа вазирлигига яқин бўлган учта манбага таяниб хабар беради.

Уларнинг фикрича, армияни шартнома бўйича ҳарбийлар билан тўлдириш масаласини тўлиқ ҳал қилиб бўлмайди.

Агентлик суҳбатдошларидан бирининг сўзларига кўра, Кремль янги сафарбарликни фронт чизиғидаги ҳарбийларга дам олиш имконини берувчи “ротация” сифатида тақдим этиши мумкин. Бошқа бир расмий сафарбарлик буйруғи 2024 йил охирида берилиши мумкинлигини айтади.

Россиялик иқтисодчи Александр Исаков Bloomberg агентлигига берган интервьюсида яқин 12 ой ичида Путинга “Украинадаги йўқотишлар ва қўшинларнинг ротациясини қоплаш учун 500 мингга яқин одам керак” деди. Унинг фикрича, жорий ишга қабул қилиш стратегияси етарли бўлмайди ва ҳукумат “эътиборни чақирилувчиларга қаратади”.

 

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.