Россияда коронавирусдан ўлим ҳолатлари даражаси ошди

Фото: BBC

Россияда янги коронавирус инфекцияси билан касалланиш даражаси охирги ҳафтада 100 минг аҳолига 52,8 фоизни ташкил этди ва ўтган ҳафтага нисбатан 18,7 фоизга камайди. Россия Федерациясининг 12 та субъектида, жумладан, олтита минтақада касалланишнинг ўсиши бутун мамлакат бўйича ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган, деб ёзади “Медуза” «Объясняем РФ» нашрига таяниб.

Санкт-Петербургда бир ҳафта ичида 51 киши ковиддан вафот этган. Бундай маълумотлар «Объясняем РФ» давлат порталида эълон қилинди. Бир ҳафта давомида кунига ўлимлар сони еттитага етган.

Москвада худди шу даврда 29 киши, Свердловск ва Кемерово областларида эса ҳар бирида 12 киши коронавирусдан вафот этган.

Бир ҳафта ичида Россияда 186 киши вафот этган, 7796 киши касалхонага ётқизилган.

​“Фонтанка”нинг қайд этишича, Санкт-Петербургда ковиддан ўлим ҳолатларининг кескин ўсиши ноябрь ойининг охирида бошланган. Watching COVID-2019.ru ҳамжамиятининг асосчиларидан бири Алексей Куприяновнинг “Фонтанка”га айтишича, вирусга оид барча статистика маълумотларнинг ўсиши сентябрь ойидан бошланиб кичик тасодифий оғишлар билан содир бўлган. Унинг сўзларига кўра, декабрь ойи бошига келиб, Санкт-Петербург тахминан 2022 йилнинг кузи – 2023 йилнинг қиши ҳолатига тушиб қолган ва ўтган йилги кўрсаткичлардан ошиб кетган.

Қайд этиб ўтамиз, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида Россияга ишлаш учун кетган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони йил бошидан буён 12 баробарга ошиб, 20 мингдан ортиқни ташкил этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентликнинг матбуот хизмати хабар беради..

“Жорий йилнинг саккиз ойи давомида 20 минг 450 нафар Ўзбекистон фуқароси Россия Федерациясига меҳнат фаолиятига жўнатилди”, — дейилади хабарда.

Тошкент халқаро аэропорти Россиядан келаётганларга нисбатан қандай чоралар кўриши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.