Россияда Курск областида окоплар қазиш ва дотлар қуриш учун ишчилар излашмоқда

Фото: Медуза

Қурилиш компаниялари яқинда “Авито” ресурсида Курск областида окоп қазиш учун ишчи-вахтачиларни излаш бўйича 30 дан ортиқ бўш иш ўринлари ҳақида эълон берган, бунга “ББС Рус хизмати” эътибор қаратади.

Баъзи ҳолларда ишчиларга сменада 5-7 минг рубль таклиф этилган. Бошқаларида – ойига 150 минг рублдан 210 минг рублгача, 60 кунлик иш учун эса 371 минг рублгача таклиф қилишмоқда.

Эълонларнинг кўпчилигида окоп қазиш учун қанча ишчи кераклиги кўрсатилмаган. Фақат эълонларнинг бирида айтилишича, Курскда окоп қазиш учун «50-100 киши» кераклиги кўрсатилган.

Эълонда иш «жанговар зонадан ташқарида» бўлиши ва «ишда ҳеч қандай хавф йўқлиги» айтилган.

 

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.