Россияда меҳнат муҳожирлари учун уй-жой ижарасини бир йилгача чеклаш таклиф қилинди
Россия либерал-демократик партияси (РЛДП) ҳукуматга меҳнат муҳожирлари билан ижара шартномасини мажбурий равишда тузиш ва ижара муддатини кўпи билан бир йил этиб белгилаш ҳақидаги қонун лойиҳалари пакетини жўнатди.
Партия етакчиси Леонид Слуцкий субижараларни ман этиш ва қоидабузарликлар учун жарималар назарда тутилганини таъкидлади.
Ижара тўлови амалга оширилмаган тақдирда, шартнома бекор қилинади ва ижарачилар кўчириб чиқарилади.
Слуцкий РЛДП қабулхонасига, айниқса Москвада, муҳожирларнинг хулқи ҳақида кўплаб шикоятлар келиб тушаётганини айтди, бу ерда муҳожирларлар арзон тураржойларнинг 85 фоизини эгаллаб олган.
Қонун лойиҳаси ижарачилар орасидаги қоидабузарликлар учун эмас, балки «резинка квартиралар» яратаётган уй эгалари учун ҳам санкцияларни назарда тутади.
Шарҳлар