Россияда меҳнат муҳожирларини оммавий ушлаш бошланди

Российская пенсионерка прописала в двух своих квартирах 11 тысяч мигрантов
Фото: azeros.ru

Бутун Россия бўйлаб меҳнат муҳожирларига қарши оммавий рейдлар бошланди, дея хабар беради “Мемориал” инсон ҳуқуқлари лойиҳаси. Ундаги маълумотларига кўра, полиция ходимлари муҳожирларни метронинг аниқ нуқталарида ёки яшаш жойида “Сфера” юзни таниб олиш дастуридан фойдаланиб ушламоқда. Ушланганларнинг аксарияти Афғонистондан келган муҳожирлар, аммо уларнинг орасида Конго, Эфиопия, Ўзбекистон ва Украинадан келганлар ҳам бор.

Ушлашлар Санкт-Петербург, Обнинск, Қозон, Воронеж, Ростов-на-Дону, Тверь ва Саратов областларида амалга оширилгани маълум. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, ўнлаб ёки юзлаб ушланганлар ҳақида сўз бориши мумкин.

“Мемориал” марказининг “Миграция ва ҳуқуқ” дастури раҳбари Светлана Ганнушкина муҳожирларга қарши рейдлар Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикиннинг яқинда қилган баёноти билан боғлиқ, деб ҳисобламоқда. 4 июнь куни Бастрикин муҳожирлар оқими устидан кучайтирилган назоратни давом эттириш муҳимлигини айтди ва махсус рейдлар амалиётини давом эттириш бўйича кўрсатма берди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.