Россияда меҳнат муҳожирларининг болаларини ногиронларга тенглаштириш таклиф этилди
Свердловск области бўйича болалар ҳуқуқлари комиссари Игорь Мороков муҳожир болаларга ногирон сифатида муносабатда бўлишга чақирди. Шу тарзда у рус тилини ёмон биладиган мактаб ўқувчилари учун ўқув жараёнини қандай ташкил қилиш кераклиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Бизда алоҳида таълимга муҳтож болалар тоифаси бор. Бу имконияти чекланган болалар, ногирон болалар. Менимча, бу болаларни [муҳожирларнинг болаларини] ҳам шу тоифага тенглаштириш керак. Агар биз уларни алоҳида таълимга муҳтож ўқувчилар деб ҳисобласак «, – деди Мороков ОТВ телеканалида.
Омбудсменга кўра, муҳожир болалар билан дарслар қисқартирилиши, мулоқотдаги қийинчиликлар туфайли ўқитувчиларга қўшимча иш ҳақи тўланиши керак. «Объектив равишда, бизда [Екатеринбургда] иккита мактаб бор, уларда бу болалар сони жуда кўп ва биз, тавсия қилинганидек, бир синфда фақат учта бола бўлишини ҳеч қачон таъминлай олмаймиз», – дейди Мороков. Омбудсмен, шунингдек, таълим жараёнини қуришда муҳожирлар «ўзлари яшаётган мамлакатнинг қадри ва аҳамиятини тушунишларини» таъминлаш кераклигини қўшимча қилди.
Сентябрь ойида Россия таълим вазирлиги мактаб ва боғчаларга рус тилини яхши билмайдиган чет эл фуқароларининг фарзандлари сонини гуруҳлар ва синфларда уч кишидан ташкил этишни чеклашни тавсия қилган эди. Сабаби Свердловск Омбудсманининг сабабига ўхшаш эди.
“Рус тилини ёмон билган ҳолда, айниқса, яққол ифодаланган бошқа махсус таълим эҳтиёжларига эга бўлганда, биргаликда самарали ўқитиш имконияти чекланган болани ўқитишдан осон бўлмайди”, дейилади вазирлик тавсияларида.
Шарҳлар