Россияда сафарбар қилинган фуқароларнинг рафиқалари Мудофаа вазирлиги биносининг олдига акцияга чиқди
Пикетдан олинган фотосуратларда қизлар Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг Фрунзенская қирғоғидаги биноси ёнида «Илтимос, дадамизни уйга қайтаринг», «Сафарбар қилинганларнинг уйга қайтиш вақти келди», “МҲО жангчиларининг хизмат муддатини белгиланг” плакатлари билан турганини кўриш мумкин.
Шу билан бирга, пикет иштирокчилари мудофаа вазири Андрей Белоусов билан учрашувни сўрашмоқда. «Биз янги вазир бизни эшитишини истаймиз, у биз билан учрашсин, бизнинг муаммомизни ҳал қила бошласин», – дея қизлардан бирининг сўзларини келтиради Astrа.
Акцияда полиция ходимлари ҳам бор. Улар қизларнинг тарқалиб кетишини талаб қилишган, кейин эса уларнинг шахсий маълумотларини ола бошлаган.
Қайсидир бир пайтда сафарбар қилинганларнинг рафиқалари олдига Мудофаа вазирлигининг вакили чиққан (Телеграм каналларида у ўзини генерал-полковник Борисенко деб таништиргани ёзилади). Зобитнинг айтишича, сафарбар қилинганлар фронтда қолади, чунки ўнлаб давлатлар Россияга қарши тажовуз қилмоқда. Ҳарбий ўғлини мисол қилиб келтирган, у, Борисенконинг сўзларига кўра, протез оёқ билан жанг қиляпти.
Шу билан бирга, зобит акцияни провокацион деб атади. Унинг сўзларига кўра, тадбир «мухолифат телеграм каналлари» у ҳақида ёзиши ва шу билан «тартибсизликни келтириб чиқариши» учун ташкил этилган.
Сафарбар қилинган “Уйга йўл” ҳаракатининг яқинларига кўра, акцияда уларнинг бир нечта иштирокчиси қатнашмоқда. Ўтган ҳафтада «Уйга йўл» ҳаракати «хорижий агентлар» рўйхатига киритилган.
Шарҳлар