Россияда спортчиларни Олимпиадага тайёрлаш бўйича ташкилий қўмита тугатилди

фото: 78.ru

Ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган буйруққа кўра, Россия ҳукумати россиялик спортчиларни Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёрлаш бўйича ташкилий қўмитани тугатди.

“Россиялик спортчиларни Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёрлаш бўйича ташкилий қўмита тугатилсин”, — дейилади ҳужжатда.

Айни дамда россиялик спортчилар нейтрал байроқ остида мусобақаларда қатнашмоқда. 2024-йилда Парижда бўлиб ўтган сўнгги ёзги Олимпиада ўйинларида 15 нафар россиялик спортчи нейтрал мақомда, 2024 йилги Паралимпия ўйинларида эса 88 нафар спортчи иштирок этган.

Ташкилий қўмита 2014 йилда россиялик спортчиларнинг Олимпия ва Паралимпия ўйинларида муносиб иштирок этиши учун шароит яратиш бўйича манфаатдор федерал давлат органлари, Россия Федерациясининг таъсис субъектларининг давлат органлари ва ташкилотларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш мақсадида ташкил этилган. 2014 йил декабрь ойида Аркадий Дворкович ташкилий қўмитанинг биринчи раиси этиб тайинланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.