Россияда суд актёр Артур Смольяниновни сиртдан ҳибсга олди
Басманний суди актёр Артур Смольяниновни сиртдан ҳибсга олди. Бу ҳақда “Москва шаҳрининг умумий юрисдикция судлари” Телеграм-канали хабар беради.
«Москванинг Басманний район суди қарори билан терговчининг Артур Сергеевич Смольяниновга нисбатан 2 ойга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилди, бу муддат Смольянинов Россия ҳудудига экстрадиция қилинган пайтдан бошлаб ёки у Россия Федерацияси ёки Россия Федерацияси ҳудудида ҳибсга олинган пайтдан бошлаб ҳисобланади”, – дейилади хабарда.
У нафрат ёки адоват қўзғатиш ва ҳарбий “фейклар”ни тарқатишда айбланмоқда.
Смольянинов Россиянинг Украинага бостириб киришини қоралаган ва 2022 йилда Россияни тарк этганди. 2023 йил январь ойида Россия Адлия вазирлиги актёрни хорижий агент деб эълон қилди. 2023 йил май ойида Смольянинов Россиянинг «террорчилар ва экстремистлар» рўйхатига киритилди.
Шарҳлар