Россияда суд бозорда урушга қарши гапирган ва Путиннинг қарорларини танқид қилган Тожикистон фуқаросини ҳибсга олди

Фото: The true story

Новосибирскнинг Калининский туман суди Тожикистон фуқаросини безорилик (Жиноят кодексининг 213-моддаси 1-қисми «б» банди) ва ҳарбий “фейклар” (ЖК 207.3-моддаси 2-қисми «д» банди) иши бўйича ҳибсга олди. Бу ҳақда шаҳар судлари матбуот хизмати хабар беради.

Хавфсизлик ходимларининг сўзларига кўра, 2022 йилнинг февралидан 2024 йилнинг апрелигача бу шахс Новосибирскдаги иккита савдо марказида “махсус ҳарбий операциянинг мақсадлари, усуллари ва бориши тўғрисида қасддан ёлғон маълумот тарқатган”. Бундан ташқари, у сўкинган, рус аёлларини ҳақоратлаган, Россия ҳукумати ва Владимир Путиннинг қарорларини қоралаган.

Sib.fm ресурси бу одамнинг исми Далержон Арчилов эканлигини маълум қилган. 2012 йилдан бери Россияда истиқомат қилади. Нашрнинг ёзишича, 2024 йилда эркак Россия фуқаролигини олиш учун ариза берган. Арчиловнинг таъқиб қилиниши ҳақидаги маълумотлар 30 март куни пайдо бўлган.

Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, ҳибсга олинишидан олдин у озиқ-овқат бозорида “ишлаш учун зарур бўлган ҳужжатларсиз” ишлаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.