Россияда туғилиш даражаси 25 йиллик минимумгача тушиб кетди
Россияда туғилиш даражаси кескин пасайди, бу кўрсаткич сўнгги 25 йилдаги энг паст даражага тушди. 2024 йилнинг биринчи олти ойида мамлакатда 599,6 минг бола туғилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16 минг болага кам, дея хабар беради Reuters агентлиги Росстат маълумотларига таяниб. Бу 1999 йилдан бери энг паст кўрсаткичдир.
Июнь ойида янги туғилган чақалоқлар сони ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 6 фоизга камайиб, 98,6 минг болани ташкил қилган. Бу биринчи марта ойлик туғилиш коэффициенти 100 мингдан пастга тушди.
Россияда аҳолининг табиий қисқариши ҳам бу йил ўлим кўрсаткичларининг ошиши туфайли тезлашди. Январь-июнь ойларида мамлакатда 325,1 минг киши вафот этган, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 49 минг кишига кўп.
Бироқ, аҳолининг қисқариши иммигрантлар сонининг кўпайиши билан қисман қопланади. 2024 йилнинг биринчи ярмида бу кўрсаткич 20,1 фоизга ошган.
Шарҳлар