Россияда учта ўсмир Ту-22М бомбардимончиларини ёқиб юборишга уринганида қўлга олинди
Россияда Иркутск области Усольский районидаги ҳарбий аэродромда иккита Ту-22М стратегик бомбардимончисини ёқиб юборишни режалаштирган уч нафар ёш йигит қўлга олинди, деб ёзади Baza.
15 ёшдан 17 ёшгача бўлган уч нафар ўсмир 18 сентябрда қўлга олинган. Ҳозирги вақтда уларнинг барчаси қамоқда. Улар терроризмда айбланмоқда, бу модда бўйича уларга 20 йилгача қамоқ жазоси таҳдид қилади. Нашр маълумотларига кўра, қўлга олинганлардан бирининг акаси ўтган баҳорда Украинага урушга кетган.
Бу икки ой ичида вояга етмаганлар ҳарбий авиатехникани ёқиб юборишга уринган учинчи ҳолат. 23 сентябрда 16 ёшли икки ўсмир Омск областидаги авиабаза ҳудудида Ми-8 вертолётини ёқиб юборган. Қўлга олингандан сўнг уларнинг бири Telegram орқали у билан боғланган ва 20 минг доллар тўлашни ваъда қилган номаълум шахснинг кўрсатмаси билан ҳаракат қилганини тан олган.
Шарҳлар