Россияда украиналик журналист аёл саккиз йил колонияга ҳукм қилинди
Россия суди украиналик телебошловчи Янина Соколовани “нафрат ва адоват қўзғатиш” айби билан сиртдан саккиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди, дея хабар беради Москва прокуратураси.
Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, NTA телеканали бошловчиси эфирда русларни этник сабабларга кўра ўлдириш зарурлиги ҳақида гапирган.
“У ўз нутқида рус халқи вакилларига нисбатан очиқчасига таҳдид солиб, уларни шафқатсизларча йўқ қилиш зарурлигини таъкидлайди”, — деб ёзган Тергов қўмитаси 2022 йил 5 августда.
Россиянинг турли арбоблари, жумладан, телевидение орқали украиналикларни ўлдиришга доир чақириқлар одатда Россия тергов органлари томонидан эътиборга олинмайди.
Масалан, икки йил аввал Россиянинг RT тарғибот телеканали раҳбарияти журналист Антон Красовскийни зўравонлик ва украиналик болаларни ўлдиришга чақириқлари учун эфирдан олиб ташлашга мажбур бўлган эди.
Россияда Красовский жиноий жавобгарликка тортилгани ҳақида хабарлар йўқ.
Шарҳлар