Россияда ўзбекистонлик фуқаро ўзини аёл киши қилиб кўрсатиб, 14 ёшли қиздан интим фотосуратларини юборишга мажбур қилган
Олтой ўлкасида Ўзбекистон фуқароси 14 ёшли қизнинг интим суратларини тарқатишда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг минтақа бўйича тергов бошқармаси хабар беради.
Бошқарма маълумотларига кўра, Москва областида бир неча йил яшаб, ишлаган эркак “Вконтакте” ижтимоий тармоғида аёл исми билан саҳифа яратган. Тармоқда ерда у вояга етмаган қиз билан танишиб, ундан алдов йўли билан шахсий фотосуратларини олган. Кейин у барча кўриши учун расмларни ўз саҳифасига жойлаштирган.
Жабрланган қизнинг онаси воқеадан хабар топган ва полицияга мурожаат қилган. Шахс Москва областининг Балашиха шаҳрида қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумондор ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди.
Тергов давом этмоқда, экспертлар ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлаштириш учун чоралар кўрмоқда. Эркакнинг Россияда қонуний бўлган-бўлмагани ҳам текширилмоқда. Департамент унинг шу каби бошқа жиноятларни содир этиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.
Шарҳлар