Россиялик ҳарбий мухбирлар Донецк устида РФ армиясининг Ми-8 вертолёти уриб туширилгани ҳақида маълум қилди
Айрим манбалар вертолёт Украина кучлари томонидан дрон ёрдамида йўқ қилинганини даъво қилмоқда, бу эса дронлардан бундай мақсадда биринчи марта фойдаланилган бўлиши мумкинлигини кўрсатади.
Россия ҳарбий мухбири Борис Рожиннинг сўзларига кўра, Украина қўшинлари Ми-8 вертолётини учиш вақтида фронт чизиғидан анча узоқда дрон ёрдамида қайд этган.
Бироқ, бошқа манбалар, масалан, “Воевода вещает” канали, кейинчалик вертолёт HIMARS ракета тизимидан снаряд билан урилгани ҳақидаги маълумотни эълон қилди.
Украиналик журналист Юрий Бутусовнинг қайд этишича, агар дрон қўллангани ҳақидаги маълумотлар тасдиқланса, бу Украина учун тарихий ютуқ ҳисобланади. Унинг таъкидлашича, бу биринчи марта вертолётнинг орқада, фронт чизиғидан узоқда ушлаб олиниши.
Россия Мудофаа вазирлиги воқеага изоҳ бермади.
Шарҳлар