Россиялик компания Қозоғистон ғарбида нефть қидира бошлади

фото: fortworthbusiness.com

Ярим улуши «ҚозоқМунайГаз» томонидан Россиянинг «Татнефть»га сотилган Karaton Operating Ltd компанияси ноябрда «Каратон Подсолевой» участкасида 5500 метр чуқурликдаги биринчи қудуқни бурғулашни бошлайди. Бу ҳақда нефть-газ тармоғи таҳлилчиси Олег Червинский хабар қилди.

Ҳозирда участкада бурғулаш жиҳозлари ўрнатилмоқда. КМГ ва «Татнефть» лойиҳани амалга ошириш учун қўшма корхона тузган.

Червинский ҳозирда участкада бурғулаш жиҳозлари ўрнатилмоқда эканлигини қайд этди. «Каратон Подсолевой» конидан 2024 йилнинг бошида Қозонда икки компания ўртасидаги музокараларнинг якуни бўйича яратилган қўшма қозоқ-россия корхонаси фойдаланади.

Бу келишув 2024 йилнинг февраль ойида Қозонда эришилган. «Татнефть» «Каратон Подсолевой» лойиҳасининг оператори бўлган Karaton Operating Ltd’нинг 50% акциясини сотиб олди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.