Россиялик миллиардер ЕИ санкцияларига қарамасдан 115 млн долларга ҳашаматли самолёт сотиб олди

Фото: Getty Images

Чет эл самолётларини етказиб беришни тақиқловчи санкцияларга қарамасдан, қиймати 115 миллион доллардан ортиқ бўлган Airbus A320neo бизнес-жети Россияга етиб келди. Бу ҳақда The Moscow Times нашри хабар беради.

Хабарда айтилишича, Россиядаги биринчи NEO синфидаги самолёт эгаси “Киевская площадь” компанияси асосчиларидан бири Зарах Илиев бўлиши мумкин.

Forbes сайтида айтилишича, унинг бойлиги тахминан 3 миллиард долларни ташкил қилади. У АҚШ ва Буюк Британиянинг санкциялар рўйхатига кирган.

Airbus Corporate Jets компанияси ушбу самолётни 2019 йил охирида 8774 серия рақами остида заводдан чиқарган. 2020 йил январь ойида у vip-интерьер ва бўяш учун Швейцарияга учиб кетган – бунга бир йил вақт кетган.

Самолёт Сан-Маринода рўйхатдан ўтган ва Мальтадаги манзили бўлган компания орқали сотиб олинган, T7-HHH рақамига эга. 2022 йил ёзида самолёт пропискасини Озарбайжонга ўзгартирди ва бошқа рақам олди – 4К-5555.

Шундан сўнг у EY-565 тожик рақамини олиб, кейин пропискани Россияга, рақамни эса RA-73889 га ўзгартирди.

Бизнес-жет бортида 25 нафар йўловчи билан 11,1 минг километр масофани босиб ўта олади, ҳавода 13 соатгача бўлиши мумкин. Бутун дунёда атиги ўнта шундай самолёт бор.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.