Россиялик қўшиқчи Shaman алкоголь ичимлигини ишлаб чиқариш учун “Я русский” товар белгисини рўйхатдан ўтказмоқда

Фото: Abiturient-uga.ru

Россия саҳнасида Украинага қарши урушни қўллаб-қувватлаш тимсолларидан бирига айланган, шунингдек, президентлик сайловларида Владимир Путиннинг ишончли вакили бўлган қўшиқчи Shaman “Роспатент”га «Я русский» савдо белгисини рўйхатдан ўтказиш учун иккита ариза топширди.

«Я русский» – Shamanнинг энг машҳур хит қўшиғи.

Ушбу бренд остида Россияда хизмат кўрсатган артист вино, ароқ, ликёр ва бошқа алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда, деб ёзади “РИА Новости”.

Бундан ташқари, иккинчи иловада парфюмерия ва ҳар хил турдаги косметика (лаблар учун ялтиратадиган бўёқ, тана учун ялтироқлар ва бошқалар) мавжуд, дея қайд этади давлат агентлиги.

Кузда артист ўз саҳна образининг яратувчиси ҳисобланган рафиқаси билан ажрашди.

 

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.