Россиялик туристларни ортган поезд КХДРга йўл олди

Фото: ТАСС

Россиялик сайёҳларни ортган поезд тўрт йиллик танаффусдан сўнг илк бор Шимолий Кореяга йўл олди. Бу ҳақда Федерал божхона хизматига таяниб, РБК хабар беради.

Икки давлат ўртасидаги йўловчи поездлари қатнови Корея томони ташаббуси билан коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилганди. Танаффусдан кейин биринчи поезд Приморск ўлкасидаги Хасан назорат-ўтказиш пунктидан ўтди. 41 нафар россиялик сайёҳ Шимолий Кореяга йўл олди.

Россиядан келган ушбу туристик гуруҳ сўнгги 50 йил ичида Шимолий Кореядаги энг йирик сайёҳлик гуруҳига айланди. Илгари россияликлар индивидуал турларда ёки ўн кишигача бўлган кичик гуруҳлар билан дам олишарди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.