Россияликлар 61 нафар украин ҳарбий асирини қатл қилди — Украина бош прокурори
Украиналик ҳарбий асирларга нисбатан қўпол муносабатда бўлиш фактлари бўйича 450 та жиноий иш қўзғатилди, шунингдек, Украина қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларининг россияликлар томонидан қатл этилиши бўйича 27 та иш юритилмоқда, Бу ҳақда Украина бош прокурори Андрей Костин маълум қилган. Иккита иш судга юборилган, биринчи ҳукм аллақачон чиқарилган, дея қўшимча қилган у.
Шунингдек, Украина Бош прокурори Украина ҳарбийлари мунтазам равишда таҳқирланаётган Россия Федерациясининг 15 минтақасидаги камида 25 та объект маҳаллийлаштирилганини эълон қилди.
Украинанинг “Мен яшашни хоҳлайман” давлат лойиҳаси эса икки йилдан кўпроқ вақтни Россия асирлигида ўтказган украиналикнинг суратини чоп этди. Қайд этилишича, бу россиялик ҳарбийлар 2022 йил мартида қўлга олган Чернобиль АЭСни қўриқлаш бўйича назорат-ўтказиш пунктининг собиқ катта инспектори Роман Горилик.
Шарҳлар