,

Россияликлар Ўзбекистонга 10 баравар кўпроқ кела бошлади

Россияне стали в 10 раз чаще посещать Узбекистан

Сўнгги тўрт йил ичида россиялик сайёҳларнинг Ўзбекистонга саёҳатлари сони 10 баробардан ошди. Бу ҳақда Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлигига таяниб, “РИА Новости” хабар беради.

Охирги тўрт йилда россиялик сайёҳларнинг Ўзбекистонга қилган саёҳатлари сони 10 баробардан ошиб, 37 мингдан 403 минг кишига кўпайди. 2023 йилда Ўзбекистонга келган сайёҳларнинг умумий ҳажмида россиялик сайёҳларнинг улуши қарийб 33 фоизни ташкил этди, – дейилади хабарда.

Аниқлик киритилишича, ўзбекистонлик сайёҳларнинг Россияга қизиқиши ҳам ортиб бормоқда.

2023 йилда Россияга 800 мингдан ортиқ саёҳат амалга оширилган, бу аввалги йилга нисбатан икки баравар кўп. Умуман олганда, ўзаро сайёҳлар оқими пандемиягача бўлган даражага етди”, — дейилади нашрда.

Россиялик сайёҳларни Россия ва Ўзбекистон халқлари ўртасида тил тўсиқларининг йўқлиги, шунингдек, ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган меъморчилик дурдоналари билан танишиш имконияти ўзига тортади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.