Россиянинг АҚШдаги элчихонаси сайловга аралашиш ҳақидаги айбловларни рад этади
Россиянинг АҚШдаги элчихонаси Америкадаги президентлик сайловларига аралашиш айбловларини рад этиб, уларни “асоссиз” деб атади ва Америка расмийларини туҳматда айблади.
«Элчихона матбуотда муҳокама қилинган мавзу бўйича Қўшма Штатлардан ҳеч қандай далил ёки расмий хабарларни олмаган», – деди элчихона расмийлари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШдаги бир нечта сайлов участкаларига бомба қўйиш таҳдиди келиб тушгани хабар қилинганди. ФҚБ маълумотларига кўра, ушбу хабарларнинг баъзилари Россия электрон доменларидан келган, бироқ биронта ҳам таҳдид ишончли деб ҳисобланмаган.
Улашиш:
Шарҳлар