Россиянинг Еревандаги элчиси маслаҳатлашувлар учун Москвага чақирилди
Россия Арманистондаги элчисини маслаҳатлашувлар учун чақириб олди. Бу ҳақда вазирликнинг расмий вакили Мария Захарова қисқача изоҳ берди. У ҳеч қандай тафсилотларни келтирамади.
Анъанага кўра яқин ва иттифоқчи сифатида кўрилган Россия ва Арманистон муносабатлари 2023 йилда сезиларли даражада совуқлашди. Москва Ереванни Путинни ҳибсга олишга ордер берган Халқаро жиноий судга қўшилгани учун танқид қилди. Арманистон эса Россияни Тоғли Қорабоғдаги урушда етарлича ёрдам бермагани учун танқид қилди.
2024 йил февралида Арманистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидаги (КХШТ) иштирокини “музлатиб қўйди”. Май ойида Ереван КХШТни молиялаштиришни тўхтатди. Кўп ўтмай Пашинян КХШТга аъзо бўлган икки давлат 2020 йилда Тоғли Қорабоғда Озарбайжон билан урушга тайёргарлик кўришда иштирок этганини маълум қилди.
Шарҳлар