Россиянинг Харьков области шимоли-шарқида янги фронт очишга бўлган уриниши “боши берк кўча”га кирди — Bloomberg

На фото — солдаты ВСУ едут на БТР в поле возле Часова Яра 27 апреля 2024 года / AFP

Россия ҳарбийларининг Харьков областидаги ҳужуми Путиннинг чегарада буфер зона яратиш ҳақидаги мақсадига етмасдан, боши берк кўчага кирган кўринади, деб ёзади Bloomberg. Шу билан бирга, Украина томони таъкидлаганидек, Украина қуролли кучлари Харьков областининг Волчанск шаҳри яқинидаги жангларда рус қўшинларига “жуда катта талофатлар” етказган.

Журналистларнинг сўзларига кўра, Россия қуролли кучлари февраль ойида Авдеевка қўлга киритилганидан кейин “катта йўқотишлар” эвазига “арзимас” даражада олдинга силжиган. Охирги бир неча ҳафта ичида улар Донецк областининг шарқидаги стратегик аҳамиятга эга Часов Яр шаҳрини эгаллашга ҳаракат қилишган.

Бу Путин учун тобора жиддий муаммога айланиб бормоқда – унинг армиясининг устунлиги заифлаша бошлади, – дейилади мақолада.

Қўшма Штатлар ва Европа Киевга миллиардлаб долларлик янги қуроллар беришини эълон қилгач, “Россия ёриб ўтиши учун дарча торая бошлади”, дейди журналистлар. Бироқ Россия қуролли кучлари Украина шаҳарларини ракета ва дронлардан ўққа тутиб, энергетика инфратузилмасини вайрон қилишда давом этмоқда.

Шу билан бирга, қурол-яроғ ва ёрдам етказиб бериш қайта тиклангани сабабли бу йил Россиянинг ғалаба қозониш истиқболлари “сезиларли даражада пасайиб кетди”, дейди Лондонда жойлашган Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг катта илмий ходими Бен Барри.

“Россия кўп аскарга эга бўлиши мумкин, бироқ уларнинг кўплаб зўр зирҳли техникаси йўқ қилинган ва армияни 2022 йил даражасига етказиш учун йиллар керак бўлади”, – дейди у.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.