Россиянинг Киров областида Ми-2 санавиация вертолёти ҳалокати натижасида уч киши ҳалок бўлди

Фото: МЧС России

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабарига кўра, қутқарувчилар Даровский районидаги Беленки қишлоғи яқинида содир бўлган воқеа жойида ҳалок бўлганларнинг жасадларини топган. Ҳалокат вақтида бортда тўрт киши бўлган.

Киров области губернатори Александр Соколовнинг сўзларига кўра, бортда учувчи, шифокор ва икки фельдшердан иборат тиббий бригада бўлган; кабинада беморлар бўлмаган.

Воқеа содир бўлган жойда барча керакли хизматлар ишламоқда. Киров области ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Дмитрий Курдюмов ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг область бошқармаси бошлиғи Алексей Аникин фалокат ҳудудига жўнаб кетган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.