Россиянинг Оренбург шаҳрида яна 800 та уй сувда қолди
Урал дарёсидаги сув сатҳи 11,71 метрга етди, бу хавфли даражадан икки метрдан ортиқ, дейди область губернатори Денис Паслер. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, ҳозир сув келиши тўхтаган.
“Сўнгги тўрт соат давомида сув сатҳи кўтарилмаган. Бу плато эканига умид қиламиз: энди ўсиш бўлмайди, вазият барқарорлашади, кейин эса пасайиш бошланади”, — деб ёзади у Телеграмдаги каналида.
Расмий маълумотларга кўра, Оренбургдаги сув тошқини туфайли 24 соат ичида яна 800 та уй ва 1800 та уй хўжалиги сув остида қолган. Шаҳардаги сув тошқини оқибатида жами уч минг уй ва саккиз минг томорқа зиён кўрган. Кечаси шаҳарда “Гранд Парк” тураржой мажмуаси ҳам сув остида қолган. Сув Уральская ва Потехин кўчаларидаги Дубки тураржой мажмуасидаги кўп қаватли уйларга яқинлашган. Оренбург мэриясининг хабар беришича, иккала микрорайон ҳам сўнгги йилларда қурилган. Аҳолини эвакуация қилиш давом этмоқда.
Шу билан бирга, илгари кштарма дамба ёрилиб кетган Орскда сув сатҳи пасайиб, бир кунда яна 23 сантиметрга пасайган, дейди область губернатори. Унинг қўшимча қилишича, вазият оғирлигича қолмоқда: “Бир қатор ҳудудларда сув тошқини чўққиси ҳали олдинда”.
Шарҳлар