,

Россиянинг Волгоград вилоятида ЛУКОЙЛ нефть заводига дрон қулаши оқибатида ёнғин содир бўлди

Фото: V1.ru

3 февралга ўтар кечаси Россия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари ва радиоэлектрон кураш воситалари Волгоград вилоятида учувчисиз учар қурилмалар ҳужумини қайтарди, бироқ уриб туширилган дрон Волгоград нефтни қайта ишлаш заводига қулаши натижасида ёнғин юз берди, деб ёзади “РБК” ҳудуд губернатори Андрей Бочаровга таяниб.

Очиқ аланга бартараф этилган, ҳеч ким жабрланмаган. Волгоград нефть заводи 1957 йилда ишга туширилган, 1993 йилдан ЛУКОЙЛ компанияси таркибига кирган. Корхона “ЛУКОЙЛ-Волгограднефтепереработка” номини олган бўлиб, бу Жанубий федерал округдаги энг йирик нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарувчисидир, завод қуввати 14,8 миллион тоннага тенг.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 3 февралга ўтар кечаси ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситалари Россиянинг Волгоград, Белгород ва Ростов вилоятларида жами еттита дронни тутиб қолиб йўқ қилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.