Россия Абхазияда порт қуриш ишларини фаол олиб бормоқда: дрондан олинган видеокадрлар

Кадр из видео

Абхазия аҳолиси Грузиянинг «Оккупацияга қарши ҳаракат» гуруҳига Очамчир портидаги қурилиш техникалари фаолиятини акс эттирувчи дрондан олинган видеокадрларни тақдим этди.

Россия ҳарбий кемаларни жойлаштириш учун фойдаланмоқчи бўлган порт деярли тайёр. Видеода яқинда қурилган, эҳтимол, россия ҳарбий объектини ишлатиши керак бўлган ходимлар жойлашадиган бино ҳам кўриниб турибди.

«Оккупацияга қарши ҳаракат» гуруҳининг фикрига кўра, Россия Абхазияда иккинчи фронт очмоқчи, чунки агар рус кемалари ушбу портга кирса, у Украина учун қонуний нишонга айланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.