Россия Белгород вилоятидаги нефт омборига ҳужум уюштирилганини эълон қилди
Россия Федерациянинг Белгород вилояти Долгое қишлоғида жойлашган “Белгороднефтепродукт” АЖнинг нефт базасига учувчисиз учоқ ёрдамида ҳужум уюштирилганини маълум қилди.
“Биздаги маълумотларга кўра, ҳаммаси эрталаб соат 08:50 да содир бўлган. Ҳозир ҳудудда ёнғин бор – иккита резервуар ёнмоқда. Охирги марта иншоотга 15 феврал куни ҳужум қилинган. Ўшанда жиддий зарар бўлмаган”, — деб ёзган Россиянинг Маш Телеграм канали.
“112” номли Телеграм-каналида битта резервуар ёнаётгани қайд этилган сурат чоп этилган ва унда: “Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади. Ўт ўчириш поезди воқеа жойига кетмоқда”, – дейилган.
Россия ҳукумати Белгород вилоятидаги инфратузилма объектига ҳужум уюштирилганини тасдиқлаган. Губернатор Гладков ёнғин ҳақида хабар берган.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, Белгород вилоятида портлашдан кейин битта резервуар шикастланган ва ёнғин тарқалиши хавфи йўқ.
Улашиш:
Шарҳлар