Украина қўпорувчилик-разведка гуруҳи яна Россия чегарасини кесиб ўтишга урингани хабар берилди

бойцы
Фото: парламентская газета

Mash ёзишича, Украина қўпорувчилик-разведка гуруҳи (ҚРГ) яна Россиянинг Белгород вилоятида чегарани кесиб ўтишга уринмоқда, жанглар Сподарюшино қишлоғи яқинида бормоқда.

Россия ҳудудига бостириб киришга уринишлар ҳақида сўнгги марта 12 март куни хабар берилган эди. Ўшанда “Россия эркинлиги” легион Тёткино қишлоғининг бир қисмини босиб олганини маълум қилиб, у ерда жангчилар томонидан олинган видеони илова қилганди.

Кейинроқ журналистлар видео Украина қишлоғида суратга олинганини аниқлади. Таҳлил шуни кўрсатдики, у Россиянинг Тёткино қишлоғидан 300 метр масофада жойлашган Украинанинг Рижевка қишлоғида олинган. Легион вакили видео Рижевка яқинида туширилганини тасдиқлади.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу жанг натижасида ҚРГнинг 30 аъзоси ўлдирилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.